Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мониторинги давомида, савдо нуқталарининг 85 фоизи сохта хамиртурушлар сотиши аниқланди. Агентлик таъкидлашича, бундай маҳсулот одамлар саломатлигига хавфли ҳисобланади.
9 мингга яқин савдо шохобчасида товарларни сотиш шароитлари текширилганида, 1033 та чакана савдо қоидаларини бузиш ҳолати аниқланди. Жумладан, товарлар қуёш нури остида ёки музлатгичли витриналар ва музлатгичлардан ташқарида сақланаётгани маълум бўлди.
Президент Антимонополия қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига қўшимча ваколатлар юклади. Улар нархлар кескин тебранадиган даврларда корхоналар ҳудудига бевосита кириб, омборларидаги мавжуд захираларни хатловдан ўтказиш ҳамда асоссиз оширилган нархларни пасайтириш, ортиқча озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ва бошқалар бўйича мажбурий тақдимномалар киритиш ҳуқуқига эга бўлди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги АОКА билан биргаликда 10 дан ортиқ букмекерлик фаолияти билан шуғулланувчи ноқонуний сайтларга киришни чеклади.
«„Пойтахт ер остидаги“ воқеалар хизмат кўрсатувчининг ўз мажбуриятларини бажармаётганига далолат бермоқда», — дея маълум қилди МҚКҚ ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги.
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши оқибатида кўпчилик дорихоналарда COVID-19 билан даволаниш учун зарур бўлган воситаларнинг танқислиги ва нархларнинг оширилиши кузатилмоқда. Бу борада 3000 дан ортиқ дорихона ходимлари расмий огоҳлантирилган. Дорихоналарда ҳаттоки дори воситаларини товар чекисиз сотиш ҳолатлари ҳам кузатилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг